Линклар

АҚШда ишсизлар армияси ортиб бормоқда


АҚШда ишсизлик даражаси сўнгги 25 йил ичида илк бор 8.5 фоизга етди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги бугун эълон қилган ҳисоботда айтилишича, биргина март ойида мамлакат бўйлаб 663 минг киши ишдан бўшатилган.

2007 йилнинг декабр ойида АҚШда иқтисодий таназзул бошлангандан буён мамлакат иқтисоди қарийиб 5.1 миллион иш ўрнини йўқотди.

Мамлакат президенти Барак Обама мамлакат иқтисодини қайта жонлантириш уринишларининг бир қисми ўлароқ, мамлакатда қўшимча 3.5 миллион ишчи ўрни яратишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG