Линклар

logo-print

Обама Прагага боради


Чехия пойтахти Прага АҚШ президенти Барак Обамани кутиб олишга ҳозирлик кўраяпти.

Обама ташрифи арафасида Прага маркази ва ҳукумат бинолари атрофида полиция томонидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бундан ташқари, шаҳар кўчаларида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча куч сафарбар қилинди.

Айни дамларда НАТО саммитида иштирок этаётган АҚШ президенти куннинг иккинчи ярмида Прага сафарини бошлайди.

Якшанба куни эса Барак Обама Прагада ЕИ расмийлари билан учрашишни режалаштирган. Прагадан сўнг Барак Обама Туркияга йўл олади.




XS
SM
MD
LG