Линклар

Словакияда сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда


Словакияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Президентлик учун асосий кураш амалдаги президент Иван Гаспарович ҳамда собиқ меҳнат вазири Ивета Радичова ўртасида бораяпти.

Маълум бўлишича, Словакиянинг тўрт миллиондан зиёдроқ фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга.

Икки ҳафта муқаддам ўтказилган сайловнинг биринчи босқичида Гаспарович 46 фоиз, Радичова эса 38 фоиз овоз тўплашга муяссар бўлганди.
XS
SM
MD
LG