Линклар

НАТОга янги бош котиб сайланади


Франциянинг Страсбург шаҳрида иш бошлаган НАТО саммити иштирокчилари музокаралар чоғида альянсга янги Бош котиб сайлаш масаласини муҳокама қиладилар.

4 апрел куни Дания бош вазири Андерс Фог Расмуссен ўзининг НАТО бош котиби лавозимига номзод эканини расман тасдиқлади.

2006 йилда Дания матбуотида Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи суратлар чоп этилиши ортидан Андерс Фог Расмуссеннинг бу воқеани сўз эркинлиги билан изоҳлаш уринишлари мусулмон дунёсида жиддий ғазаб ва норозиликка сабаб бўлган эди.

Бундан ташқари, Расмуссен Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига қарши чиққан. Бундан ғазабланган расмий Анқара Расмуссен номзодини НАТО бош котиби лавозимига қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

ЕИ эса Туркия қарорини танқид қилиб, бундай ҳаракатлар Анқаранинг ЕИга аъзо бўлиш уринишларига путур етказиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди
XS
SM
MD
LG