Линклар

logo-print

Страсбургда НАТО саммити иш бошлади


Франциянинг Страсбург шаҳрида НАТО саммити иш бошлади.

Саммит очилишида нутқ сўзлаган НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер ҳарбий альянс 60 ёшга тўлиши муносабати билан саммит иштирокчиларини қутлаб, Албания ва Хорватиянинг НАТО сафига қўшилганини олқишлади.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам НАТОнинг янги аъзоларини қутлади:

- Мен Албания ва Хорватия делегациясига мурожаат қилиб, "НАТО сафига хуш келдингиз", демоқчиман. НАТО сафига қўшилганингиздан бениҳоя мамнунмиз. Шимолий Атлантика альянси 60 ёшга тўлди ва ўз сафимизга янги аъзоларни қабул қилаётганимиз бизнинг ҳамон муваффақият билан фаолият юритаётганимизнинг белгисидир, деди Барак Обама.

Куннинг биринчи ярмида президентлар Барак Обама, Николя Саркози, Германия канцлери Ангела Меркел ва бошқа давлатлар етакчилари ўзаро бирдамлик рамзи сифатида Германияни Франция билан боғлаб турувчи кўприкдан ўтдилар.
XS
SM
MD
LG