Линклар

logo-print

Пхеньян тез орада ўз ракетасини учиради


Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, расмий Пхеньян тез орада фазога ракета учирганини эълон қилади.

Шимолий Корея расмийлари 4-8 апрел кунлари оралиғида ўзининг биринчи сунъий йўлдошини фазога чиқаришни режалаштираётганини билдирганлар.

Айни пайтда Шимолий Кореянинг бу ҳаракати қўшни мамлакат расмийларини ташвишга солмоқда.

- Сўнгги дақиқаларда Шимолий Корея ҳукуматининг ўз режасидан воз кечишига умид қилмоқдамиз. Бироқ расмий Пхеньян ўз режасини амалга оширгудек бўлса, биз ҳар нарсага шай туришимиз лозим, деди Япония Ташқи ишлар вазири Хирофуми Накасоне.

Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Пхеньян сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишни ҳам режалаштираëтганини таъкидламоқдалар.

Жума куни Страсбургда сўзлаган Барак Обама, агар Шимолий Корея ҳукумати ўз ракетасини фазога учирса, халқаро ҳамжамият бунга муносиб жавоб қайтариши тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак мамлакат хавфсизлик кенгаши расмийлари билан фавқулодда мажлис ўтказди.
XS
SM
MD
LG