Линклар

Страсбургда намойишлар давом этмоқда


НАТО саммити ўтказилаётган Страсбург шаҳрида полиция кучлари ва НАТОга қарши намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Бир гуруҳ намойишчилар саммит ўтказилаётган бинога яқинлашишга уриндилар, бироқ полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқдан фойдаланди. Айни пайтда Страсбург марказида норозилик намойиши давом этмоқда.

Страсбург шаҳрида намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар кеча ҳам рўй берган эди.
XS
SM
MD
LG