Линклар

logo-print

Афғонистон: жангариларга яна зарба берилди


Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида рўй берган тўқнашувлар ва ҳаво зарбаларида 20 га яқин жангари йўқ қилинди.

АҚШ ҳарбийлари баёнотида айтилишича, жума куни бир гуруҳ жангарилар стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Кажаки сув омборига яқин ҳудудда халқаро кучлар патрулига ҳужум қилгандан сўнг, шиддатли жанглар бошланиб кетган.

Душанба куни ҳам мазкур ҳудудга яқин Ўрузғон вилоятида хавфсизлик кучлари олиб борган амалиёт чоғида 30 дан зиёд жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG