Линклар

Чавес Хитойга сафар қилади


Венесуэла президенти Уго Чавес 7 апрель куни Хитойга икки кунлик сафарини бошлайди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Чавес Хитой президенти Ху Цзин Тао билан музокара ўтказади.

Венесуэла ва Хитой нефт қазиб чиқариш, инфраструктура ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги қўшма тараққиёт лойиҳалари учун 12 миллиард доллар сармоя ётқизган.

Ҳозирда Венесуэла Хитойга кунига 330 минг баррел нефт экспорт қилмоқда. 2015 йилга бориб бу кўрсаткич бир миллион баррелни ташкил этиши режалаган.
XS
SM
MD
LG