Линклар

logo-print

Обама Туркияга сафар қилди


АҚШ Президенти Барак Обама Анқарага етиб келди.

Обама президент сифатида мусулмон давлатига биринчи марта ташриф буюрмоқда. Туркия унинг Европа сафари доирасидаги сўнгги бекат бўлади.

Икки кунлик ташриф давомида Оқ уй раҳбари икки томонлама муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилади.

Бугун Обама президент Абдуллоҳ Гул ва бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади ва ундан кейин Туркия парламентида нутқ сўзлайди.

Сешанба куни у Истамбулга бориб, тарихий обидаларни зиёрат қилади ва университет талабалари билан учрашади.

Якшанба куни Обама Прагада Европа Иттифоқи етакчилари билан учрашув чоғида Туркиянинг иттифоққа қўшилиш ниятларини қўллаб қувватлашини билдирган эди.

Америка раҳбарининг бу баёнотига Туркиянинг иттифоққа қўшилишига қарши чиқиб келадиган Франция президенти Николя Саркози эътироз билдирди.

Гремания канцлери Ангела Меркел ҳам Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши масаласи очиқ қолишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG