Линклар

Чеченистон расмийси қотилликда гумон қилинмоқда


Дубай полицияси Чеченистон бош вазири ўринбосарини чечен армияси собиқ командири Сулим Ямадаевнинг ўлдирилишига алоқадорликда айблади.

Дубай полицияси бошлиғи генерал-лейтенант Даҳи Халфан Тамим “ўтказилган тергов Сулим Ямадаевнинг ўлдирилиши ортида Чеченистон бош вазири ўринбосари Адам Делимхонов турганига ишора қилганганини” баён қилди.

Дубай расмийси қотилликда олти киши гумон қилинаётгани, бири Тожикистон, бири Эрон фуқароси бўлган икки шахс ҳибсга олинганини қўшимча қилди.

Чеченистоннинг кремлпараст президенти Рамзан Қодировнинг рақиби бўлган Ямадаев ўтган ҳафта Дубайда отиб кетилган эди.
Ўтган йилнинг сентябрида Ямадаевнинг акаси, Россия Давлат думасининг собиқ депутати Руслан Москвада ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG