Линклар

logo-print

Молдова парламентига сайлов якунланди


Якшанба куни Молдовада ўтказилган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, иқтидордаги Коммунистлар партияси олдинда кетмоқда.

Ўтказилган экзит-полл сўровларига кўра, коммунистлар 45 фоизга яқин овоз олгани тахмин қилиняпти.

Европапараст учта партиянинг умумий натижаси 37 фоизни ташкил қилгани айтилмоқда.

Якуний натижаларнинг бугун эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG