Линклар

logo-print

Италия зилзиласи қурбонлари сони ошмоқда


Италиянинг Абруцци вилоятида кучли зилзила рўй берди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, Аквила шаҳрида эрта тонгда рўй берган зилзила оқибатида 30га яқин фуқаро нобуд бўлган, ўнлаб киши тан жароҳати олган.

Бир қанча бино, жумладан, аҳоли турар жойлари ва маҳаллий черков минорасининг қулаб тушгани айтилмоқда.

АҚШ Геология марказининг таъкидича, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.3 баллни ташкил этган, бироқ Италия расмийлари силкиниш кучи 5.8 баллни ташкил этганини билдирмоқдалар.

Айни дамларда зилзила рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.



XS
SM
MD
LG