Линклар

logo-print

Обама Туркияга келди


АҚШ Президенти Барак Обама Туркия сафарини давом эттирмоқда.

Бугун Барак Обама Туркия ҳукумати расмийлари билан Туркия республикасига асос солган таниқли давлат арбоби Мустафо Камол Отатуркнинг Анқара шаҳридаги мақбарасини зиёрат қилди.

Мазкур тадбирдан сўнг АҚШ президенти туркиялик ҳамкасби Абдуллоҳ Гул билан учрашди. Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Куннинг иккинчи ярмида Барак Обаманинг Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши ҳамда Туркия парламентида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG