Линклар

Британиялик тадбиркорлар Ироққа борди


Буюк Британия Бизнес вазири Питер Менделсон бугун Ироққа сафар қилди.

Буюк Британиянинг Ироқдаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Менделсон қарийб 23та йирик компания вакилларидан иборат нуфузли делегацияга раҳбарлик қилмоқда.

Маълум бўлишича, Буюк Британия делегацияси бир кунлик сафар давомида Бағдод ва Басра шаҳарларида маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашади.

Бу сўнгги 20 йил ичида Ироққа сафар қилаётган Британиянинг биринчи савдо делегациясидир.
XS
SM
MD
LG