Линклар

Истанбулда маданиятлар форуми бошланди


Истанбул шаҳрида Ғарб ва Ислом давлатлари ўртасида ўзаро англашувни тарғиб қилишни назарда тутган "Маданиятлар иттифоқи" мавзуида халқаро анжуман иш бошлади.

Унда чиқиш қилган НАТО Бош котиби этиб тайинланиши кутилаётган Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен¸ халқаро жамоатчиликни диний туйғуларга бўлган ҳурмат билан сўз эркинлиги ўртасида мувозанат сақлашга даъват қилди.

Расмуссен шунингдек¸ маданият ва динлар ўртасидаги мулоқот ўзаро ҳурмат ва тушуниш тамойилларига асосланиши даркор, деган фикрни таъкидлади.

Расмуссеннинг НАТОга Бош котиб этиб сайланишига расмий Анқара кескин қаршилик кўрсатди.

Бундан ташқари¸ Дания матбуотида Муҳаммад алайҳиссаломни ҳажв қилувчи суратлар чоп этилиши ортидан Расмусеннинг бу воқеани сўз эркинлиги билан изоҳлаш уринишлари мусулмон дунёсида жиддий ғазаб ва норозиликка сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG