Линклар

Италия:зилзила қурбонлари сони ошмоқда


Италиянинг Абруцци вилоятида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аквила шаҳрида эрта тонгда рўй берган зилзила оқибатида 90дан зиёд фуқаро нобуд бўлган, юзлаб киши тан жароҳати олган.

Бир қанча бино, жумладан, аҳоли турар жойлари, бир қатор тарихий ёдгорликлар ва маҳаллий черков минорасининг қулаб тушгани айтилмоқда.

АҚШ Геология марказининг таъкидича, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.3 баллни ташкил этган, бироқ Италия расмийлари силкиниш кучи 5.8 баллни ташкил этганини билдирмоқдалар.

Айни дамларда зилзила рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Москва сафарини бекор қилган Италия Бош вазири Сильвио Берлускони¸ зилзила рўй берган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
XS
SM
MD
LG