Линклар

Обама: АҚШ Исломга қарши курашаётгани йўқ


- АҚШ Исломга қарши уруш олиб бораётгани йўқ, дея баёнот берди Туркия парламентида нутқ сўзлаган президент Барак Обама.

Ўз нутқини давом эттирар экан Обама расмий Вашингтон ва мусулмон дунёси ўртасидаги алоқаларда кескинлик сўнгги йиллар мобайнида ортиб борганини тан олди.

- Бир нарсани аниқ қилиб айтмоқчиман - АҚШнинг мусулмон жамияти, мусулмон дунёси билан алоқалари бизнинг терроризмга бўлган қаршилигимизга асослана олмайди¸ бундай бўлмайди ҳам. Биз ўзаро ҳурмат ва тушуниш тамойиларига асосланган ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз, деди Барак Обама.

Бундан ташқари ўз нутқида Оқ уй раҳбари¸ АҚШ Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш тарафдори эканини ҳам яна бир бор такрорлади.
XS
SM
MD
LG