Линклар

logo-print

Италиядаги зилзила қурбонлари сони аниқланди


Италия бош вазири Силвио Берлускони мамлакатда рўй берган зилзила қурбонларининг сони 150дан ортгани ва бир ярим мингга яқин одам жароҳатланганини баён қилди.

Душанба тонгида рўй берган ер силкиниши ўн минглаб аҳолини уйсиз қолдирди.

Рихтер ўлчови бўйича 6,2 баллни ташкил қилган зилзила оқибатида, Италиянинг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Аквиллада уйлар ер билан яксон бўлди.

Қутқарувчилар вайроналар орасидан одамлар ва жасадларни қидириш ишларини давом этмоқда.

Бош вазир Берлускони Абруццо вилоятида фавқулодда вазият эълон қилиб, Россияга режаланган сафарини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG