Линклар

Покистон террорчиликка қарши курашда чекинмайди


Покистон Президенти Осиф Али Зардорий террорчиликка қарши кураш ўз мамлакати учун ҳаёт-мамот масаласи экани ва террорчилар олдида чекинмаслигини баён қилди.

Зардорий бу сўзларни душанба куни Исломободда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ва АҚШ бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Муллен билан учрашув пайтида айтди.

Расмий баёнотда айтилишича, Зардорий АҚШ мулозимлари билан президент Барак Обама ўтган ойда эълон қилган Афғонистон ва Покистонда жангариларга қарши курашга оид янги стратегияни муҳокама қилган.
XS
SM
MD
LG