Линклар

logo-print

Афғонистонда Ҳолландия аскарлари нобуд бўлди


Ҳолландия мудофаа вазирлиги Афғонистонда бир аскари ҳалок бўлгани ва беш нафари жароҳатланганини маълум қилди.

Бунга душанба куни Ўрузғон вилоятидаги Ҳолландия ҳарбий базасига уюштирилган ракета ҳужуми сабаб бўлгани айтилмоқда.

Мудофаа вазири генерал Питер ван Умга кўра, «Кэмп Ҳолланд» базасига қилинган ҳужумда икки афғон аскари ҳам жароҳатланган.

2006 йилнинг августидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган ҳолланд аскарлари сони 19га етди. НАТО етакчилигидаги коалиция сафида икки мингга яқин Ҳолландия ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG