Линклар

АҚШ Эронни IREX ходимини озод қилишга чақирди


Қўшма Штатлар Эрон расмийларини давлат тўнтаришини ясашга уринганликда айбланаётган Америка ташкилоти ходимини озод қилишга чақирди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Роберт Вуд Силва Ҳаротонянга қўйилаётган Эронда “бахмал инқилобини” ташкил қилишга уринганлик айблови асоссиз экани ва унинг саломатлиги ёмонлашаётганини баён қилди.

Миллати арман бўлган Эрон фуқароси Ҳаротонян маркази Вашингтондаги IREX ташкилотида ишлаган.

Ташкилот вакиллари ва Ҳаротоняннинг яқинлари у маъмурий ишлар билан шуғуллангани ва сиёсатга алоқаси йўқлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG