Линклар

Собирийнинг аҳволи яхши


Эронда қамоққа олинган журналист Рухшона Собирий ота-онаси билан учрашди. АҚШ ва Эрон қўшфуқароси бўлган Рухшона Собирийнинг отаси учрашувдан кейин, қизининг умумий аҳволи “яхши” эканини маълум қилди.

У шунингдек, қизи яқин орада озод этилишига умид қилишини билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги январда ҳибсга олинган журналист Собирий мамлакатда “ноқонуний фаолият олиб боргани"ни баён қилган.

Эрон расмийлари журналистнинг “ноқонуний фаолияти" айнан нимадан иборат эканини эълон қилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG