Линклар

logo-print

Молдовадаги сайловда коммунистлар ғалаба қилди


Молдовада якшанба куни ўтказилган парламент сайловларида иқтидордаги Коммунистлар партияси ғалаба қозонди.

Якуний натижаларга кўра, президент Владимир Воронин етакчилигидаги коммунистлар қарийб 50 фоиз овозни олиб, 101 ўринли парламентда кўпчиликни ташкил қиладиган бўлди.

Молдовада президентни парламент сайлайди. 2001 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Воронин учинчи марта президентликка ўз номзодини қўя олмайди.

Учта мухолифат партиясининг сайловдаги умумий натижаси 35 фоизни ташкил қилди.

Душанба куни пойтахт Кишенёвда бир неча минг киши сайлов натижаларига норозилик билдириб намойишга чиқди.
XS
SM
MD
LG