Линклар

logo-print

Афғон ҳарбийлари хавфсизликни таъминлай олмайди


Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари қўмондони генерал Дэвид МакКирнан коалицион кучлар хавфсизлик учун масъулиятни Афғонистон ҳарбийларига топшириши учун йиллар керак бўлишини баён қилди.

Ассошиэйтед Прессга берган интервьюсида АҚШ генерали жангарилар қўшни Покистонни ўзлари учун макон қилиб олгани катта муаммо бўлиб қолаётганини таъкидлади.

“Афғонистон полициясининг хавфсизликни таъминлаш учун ҳали ҳам малакаси етишмайди”, дея қўшимча қилди генерал.
XS
SM
MD
LG