Линклар

logo-print

Алишер Соипов отилган қурол топилди


Кузатувчиларнинг айтишларича, касбий фаолияти учун ўлдирилганлиги айтилаётган журналист Алишер Соиповнинг ҳақиқий қотиллари яқин йилларда топилмайди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, касбий фаолияти учун ўлдирилганлиги айтилаётган журналист Алишер Соиповнинг ҳақиқий қотиллари яқин йилларда топилмайди.

Қирғизистон Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги матбуот хизматининг билдиришича, бу қурол 24 феврал куни Боткен вилоятининг Лайлак туманида ўтказилган амалиёт чоғида мусодара қилинган.

Бу туманда 16 килограмм наркотик моддаси олиб кетаётган шахс қўлга олинганда, унинг ёнидан “Макаров” русумидаги тўппонча топилган.

Бу тўппонча Ички ишлар вазирлигининг экспертлик ва криминалистик марказида текширилганда, мазкур қуролдан 2007 йилнинг 24 октябрида ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов отиб ўлдирганлиги аниқланган.

Мазкур тўппончанинг 2007 йил 14 февралида Бишкекдаги “Хо” тунги клубида содир этилган отишма пайтида ҳам ишлатилгани аниқланган.

Бундан аввал Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат собиқ Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов ва унинг ўғлини Алишер Соиповнинг ўлимида гумонлаган эди.

Бироқ ўтказилган баллистик текширув натижасида Аликбек Жекшенқуловга тегишли қуролдан журналистга ўқ узилмагани маълум бўлди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Алишер Соипов қотилларининг фотосуратлари мавжудлиги, айни пайтда бу шахслар қидирувга берилганини билдирганди.

Мустақил кузатувчилар ва Алишернинг отаси¸ унинг Ўзбекистон махфий хизмати томонидан ўлдирилганини айтиб келмоқдалар.
Ички ишлар вазирлиги Алишер Соиповнинг ўлдирилишида Ўзбекистон махсус хизматларининг қўли бор, деган тахминни рад этган ҳолда, журналистнинг қотиллари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида яширинганини, уларни қўлга олиш юзасидан бу икки давлат ҳуқуқ-тартибот тузилмалари билан ҳамкорлик қилинаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Бироқ қирғизистонлик мустақил кузатувчилар фикрича, Ички ишлар вазирлиги Алишер Соипов қотилларини қидириш ишида сусткашлик қилмоқда.

Қирғизистон собиқ Омбудсмени Турсунбой Бакир ўғлига кўра, Алишер Соиповни ўлдирган ҳақиқий жиноятчилар яқин йиллар ичида топилмайди.

- Алишер Соиповнинг ўлдирилиши Қирғизистондаги биринчи ва охирги сиёсий қотиллик эмас. Бундан аввал ҳам бир қатор сиёсатчилар ўлдирилди. Лекин уларнинг ҳақиқий қотиллари топилгани йўқ.


Алишер Соипов иши ҳам шулар жумласидан, яъни икки давлат махсус хизматлари сиёсий раҳбариятнинг буюртмасини бажардилар. Фақат ҳокимият алмашгачгина бу иш борасидаги ҳақиқатлар юзага чиқа бошлайди, дейди Турсунбой Бакир ўғли.
XS
SM
MD
LG