Линклар

logo-print

Обама Туркия сафарини давом эттирмоқда


АҚШ президенти Барак Обама Истанбулда Султон Аҳмад жомеъ масжидини зиёрат қилди.

Бундан бир оз аввал Обама Истанбулда иш бошлаган “Маданиятлар иттифоқи” форумида иштирок этаётган турли дин вакиллари билан учрашди.

Душанба куни Туркия парламентида чиқиш қилган Барак Обама АҚШ Исломга қарши уруш олиб бораётгани йўқ, дея баёнот берди.

Бундан ташқари Оқ уй раҳбари Анқара ва Ереван муносабатларини яхшилаш уриниши ўлароқ, иккала давлат Ташқи ишлар вазирлари Али Бобожон ва Эдуард Налбандян билан учрашди.
XS
SM
MD
LG