Линклар

Италия: зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда


Италияда рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 179 кишига етди.

Ҳозирда 34 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Душанба куни эрта тонгда рўй берган зилзила оқибатида Абруцци вилоятидаги юзлаб бино, жумладан, аҳоли хонадонлари ва тарихий ёдгорликлар вайрон бўлди. Зилзила кучининг Рихтер ўлчови бўйича 6.2 баллни ташкил этгани айтилмоқда.

Қутқарувчилар тун бўйи вайроналар остидан одамлар ва жасадларни қидириш ишларини давом эттирди.

Россия сафарини бекор қилган Италия Бош вазири Сильвио Берлускони зилзила рўй берган ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
XS
SM
MD
LG