Линклар

Қодиров кўп хотинлилик тарафдори


Чеченистон президенти Рамзан Қодиров чечен эркакларини Россия қонунларини инкор қилиб, иккинчи хотинга уйланишга даъват қилди.

"Российская газета" нашрига интервью берган Қодиров, Чеченистонда кўп хотинлилик жорий этилиши даркор, деган фикрни билдирди.

Қодиров ҳозирда Чеченистонда аёллар эркакларга нисбатан кўп экани ва уларнинг барчаси оила қуришга муҳтож эканини таъкидлади.

Рамзан Қодиров шу пайтгача Чеченистонда ҳокимият идораларида ишлаётган аёлларнинг рўмол ўрашига расман рухсат берди¸ ҳамда спиртли ичимликлар сотувига таъқиқ жорий этди.

XS
SM
MD
LG