Линклар

logo-print

Президент янги қонунни имзолади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу ўзгартишлар Жиноят кодексининг 66 прим моддасига тегишли бўлиб, унда “фуқароларнинг ўзаро ярашиб олишлари муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш” ҳақида сўз боради.

Шу кунгача бу модда асосида 42 жиноят бўйича жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган эди. Президент имзолаган қонун асосида бу миқдор яна 11 тага кўпайган.

Газета.uz ахборот сайтининг хабар беришича, 66 прим моддаси амалга киритилган 8 йил мобайнида Ўзбекистонда 80 мингдан ортиқроқ фуқаро жиноий жавобгарликдан озод қилинган.
XS
SM
MD
LG