Линклар

logo-print

Молдовада норозилик намойишлари ўтказилмоқда


Молдова пойтахти Кишинёвда якшанба куни ўтказилган парламент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Ройтерс ахборот агентлигига кўра, иккинчи кун давом этаётган намойишларда 10 мингга яқин одам иштирок этмоқда ва уларнинг аксарини ёшлар ташкил этади.

Бир гуруҳ намойишчилар президент Владимир Воронин қароргоҳига тош улоқтириб, полиция қуршовидан чиқиб кетишга урингани оқибатида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган. Шифокорлар 20га яқин киши тан жароҳати олганини маълум қилдилар.

Молдова Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламент сайловларида коммунистлар 50 фоиз овоз тўплашга муяссар бўлган, мухолифатдаги учта партия эса қарийб 35 фоиз овоз тўплаган.

Конституцияга мувофиқ Молдова президенти парламент томонидан сайланади.
XS
SM
MD
LG