Линклар

logo-print

Хитой ва Россия Пхеньян тарафини олмоқда


- Шимолий Корея фазодан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга, дея баёнот берди Хитой ҳукумати.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили БМТ Хафвсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ракета учиришига эҳтиёткорлик билан жавоб қайтариши лозимлигини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам халқаро ҳамжамиятни расмий Пхеньян ҳаракатларига жавобан қарор қабул қилишда шошмасликка ундади.

АҚШ ва Япония БМТ Хавфсизлик кенгашини Шимолий Корея ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилишга чақириб келмоқда. Бироқ ҳозирча Хавфсизлик кенгаши бу масалада ҳеч қандай резолюция қабул қилгани йўқ.

Расмий Пхеньяннинг таъкидича, якшанба куни учирилган ракета фазога сунъий йўлдошни олиб чиққан.
XS
SM
MD
LG