Линклар

Обама Истанбулдан Бағдодга борди


Туркия сафарини ниҳоясига етказиб¸ Вашингтонга қайтиши кутилаëтган АҚШ президенти Барак Обама кутилмаганда Бағдодга борди.

Ҳозирча мазкур сафарга оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Куннинг биринчи ярмида АҚШ президенти Барак Обама Истанбулда Султон Аҳмад жомеъ масжидини зиёрат қилди.

Бундан бир оз аввал эса Обама Истанбулда иш бошлаган “Маданиятлар иттифоқи” форумида иштирок этаётган турли дин вакиллари билан учрашди.

Душанба куни Туркия парламентида чиқиш қилган Барак Обама: " АҚШ Исломга қарши уруш олиб бораётгани йўқ", дея баёнот берди.

Бундан ташқари Оқ уй раҳбари Анқара ва Ереван муносабатларини яхшилаш уриниши ўлароқ, иккала давлат Ташқи ишлар вазирлари Али Бобожон ва Эдуард Налбандян билан учрашди.
XS
SM
MD
LG