Линклар

logo-print

Молдовада вазият ҳукумат назоратида


Молдовадан олинган хабарларга кўра, полиция кучлари Кишенёвдаги президент маъмурияти ва парламент биноларини назоратга олган.

Сешанба куни минглаб намойишчилар парламент сайловларида президент Владимир Воронин етакчилигидаги Коммунистлар партияси ғалаб қозонганига норозилик сифатида ҳукумат биноларига бостириб кириб, тартибсизликлар уюштирган эди.

Президент Воронин телевидениеда қилган чиқишида ҳукумат давлат ҳокимиятини ҳимоя қилишда қатъий чораларни кўришидан огоҳлантирди.

Намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда юзга яқин одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Президент Воронин мухолифатни “давлат тўнтариши” ясашга уринганликда айблади.

Норозилар якшанба кунги парламент сайловлари натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқдалар.

Овоз бериш натижаларга кўра, Воронин етакчилигидаги Коммунистлар партияси парламентдаги 101 ўриннинг 61тасини қўлга киритиб, ғалаба қозонган.
XS
SM
MD
LG