Линклар

Лондонда Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


Лондонда дунёнинг олти қудратли давлати Эронни ядровий дастурдан воз кечишга кўндириш чораларини муҳокама қиладиган бўлди.

АҚШ Давлат Департаментига кўра, бу учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга Британия, Россия, Франция, Хитой, АҚШ ҳамда Германия дипломатик идораларидан вакиллар қатнашади.

Учрашувда Эронга ўз ядровий дастурдан воз кечиш эвазига таклиф қилиниши мумкин имтиёзлар ҳамда БМТнинг қўшимча жазо чоралари эҳтимоллари муҳокама қилинади.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларда эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG