Линклар

logo-print

Италиядаги зилзила қурбонлари сони яна кўпайди


Италиянинг Абруццо вилоятида рўй берган зилзила қурбонлари сони 230дан ортди.

Сешанба куни зилзиладан азият чеккан минтақаларда яна кучли ер силкиниши рўй бергани боис қутқарув ишлари бир муддат тўхтаб қолди.

Кеча вайроналар остидан 20 яшар аёл қутқариб олинди. У душанба куни 6,2 баллик зилзилада қулаган уйнинг остида 40 соатдан ортиқроқ қолиб кетган.

Расмийлар вайроналар тагида тирик одамлар қолгани эҳтимоли камайиб бораётганини тан олмоқда.

Бош вазир Силвио Берлускони қутқарув ишлари яна икки кун давом этишини баён қилиб, уйсиз қолган минглаб одамларга ёрдам кўрсатиш учун чодирлар тикиш ва дала ошхоналарини ташкил этишга оид топшириқ берди.
XS
SM
MD
LG