Линклар

logo-print

Заидийнинг қамоқ муддати қисқартирилди


Ироқ суди АҚШнинг собиқ президенти Жорж Бушга пойабзали билан ҳужум қилган журналистнинг қамоқ муддатини камайтирди.

Суд матбуот вакили Абдул Саттор Байроқдор журналист Мунтазир ал-Заидийга берилган уч йиллик қамоқ ҳукми бир йилга туширилганини маълум қилди.

Суд вакилига кўра, ҳукмнинг юмшатилишида журналистнинг аввал қонунни бузмагани эътиборга олинган.

Телевидение мухбири Мунтазир ал-Заидий ўтган ойда ҳориж давлати раҳбарига ҳужум қилганликда айбдор, деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG