Линклар

АҚШ Исроил Эронга ҳужум қилмаслигига ишонади


АҚШ Вице президенти Жозеф Байден Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху етакчилигидаги янги ҳукуматнинг Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракат бошлаши “мулоҳазасизлик” бўлишини таъкидлади.

Байден CNN телеканалига берган суҳбатида, бош вазир Нетаньяху Эроннинг ядровий иншоотларини ракеталардан нишонга олади, деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди.

Исроил ҳукумати Эронни ўзи учун энг катта хавф, деб ҳисоблаб келади. Яҳудий давлати бунга Эроннинг ядровий дастурлари ва узоқ масофали баллистик ракеталарни ишлаб чиқараётганини сабаб қилиб кўрсатади.

Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш нияти йўқлиги, ўз ядровий дастурлари тинч мақсадларда эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG