Линклар

Исроил ракетадан мудофаа тизимини синовдан ўтказди


Исроил мудофа вазирлиги ракетадан мудофаа тизими синовини ўтказганини айтмоқда.

Муваффақиятли синовдан ўтган тизим “минтақада кучаяётган баллистик ракеталар таҳдиди”га қарши йўналтирилгани айтилмоқда.

Бу АҚШ-Исроил қўшма лойиҳаси доирасида яратилган “Найза”, деб номланувчи тизимнинг навбатдаги синови бўлди.

Исроил ҳукуматидаги исми айтилмаган манбага кўра, синовда Эроннинг “Шаҳоб-3” русумли ракетасига ўхшаш баллистик ракета йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG