Линклар

logo-print

Ўзбек муҳожирлари Чехияни тарк этмоқда


Чехия республикасида ишсиз қолган меҳнат муҳожирларини ихтиёрий равишда уйга қайтариш лойиҳаси давом этмоқда.

Чоршанба куни Чехия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бела Ҳейнаннинг Озодлик радиоси ўзбек хизматига маълум қилишича, шу пайтгача 151 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бу лойиҳа доирасида уйларига қайтарилган. Уларга текин чипта ва 500 евро миқдорида пул берилган.

Айни пайтда яна 199 нафар ўзбек муҳожири мазкур лойиҳа доирасида ўз ватанига қайтиш истагини билдирган.
XS
SM
MD
LG