Линклар

Россия Молдовадаги вазиятдан ташвишда


Россия Ташқи ишлар вазирлиги Молдовадаги тартибсизликларни бу давлат суверенитетига путур етказишга қаратилган¸ дея баҳолади.

Ташқи ишлар вазирлиги намойишчилар қўлида Руминия байроқлари бўлганини айтиб, Кишинёвдаги тартибсизликлар ортида айнан Руминия билан қайта бирлашиш тарафдори бўлган гуруҳлар турганини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Россия томони соғлом ақл устун келиб¸ тез орада Молдовада тартиб ўрнатилишига ҳам умид билдирди.

РИА Новости ахборот агентлигига кўра, расмий Кишинёв Руминиянинг мамлакатдаги элчисини номақбул шахс - персона нон грата деб эълон қилган.
XS
SM
MD
LG