Линклар

Молдовадаги вазият кескинлигича қолмоқда


Молдовадан олинган сўнгги хабарларга кўра, Кишинёвдаги ҳукумат биноси олдига яна намойишчилар тўпланмоқда.

Норозилар якшанба кунги парламент сайловлари натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқдалар.

Кеча Кишинёвда ўтказилган норозилик намойиши зўравонликларга айланиб кетди. Намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда бир аёлнинг нобуд бўлгани, 100 га яқин кишининг тан жароҳати олгани¸ 100дан ортиқ намойишчининг эса полиция томонидан ҳибсга олингани хабар қилинди.

Сешанба куни норозилар президент ва парламент биносига бостириб кирди. Бироқ бугун эрта тонгда полиция кучлари Кишинёвдаги президент маъмурияти ва парламент биноларида қайта назорат ўрнатди.

Айни дамларда Молдова президенти Владимир Воронин фавқулодда ҳукумат мажлиси ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG