Линклар

Теҳрон Обамадан амалий иш кутмоқда


- Расмий Теҳрон АҚШ билан музокаралар бошлаш истиқболини олқишлайди, бироқ даставвал Оқ уй раҳбари ўз саъй-ҳаракатлари самимий эканини исботлаши даркор, дея баёнот берди Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Исфаҳон шаҳрида чиқиш қилган Эрон раҳбари АҚШнинг Теҳронга нисбатан сиёсатида амалий ва муҳим ўзгаришлар кутаётганини таъкидлади.

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва Теҳрон муносабатларини тубдан ўзгартириш ниятида ўтган ой Эрон халқига йўллаган Наврўз видеотабригида икки давлат ўртасидаги муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.

1979 йилда Эронда Исломий инқилоб амалга оширилгандан буён Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги дипломатик алоқалар умуман тўхтатиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG