Линклар

logo-print

Польша раҳбари Кобулга борди


Польша президенти Леҳ Качинский бугун Афғонистонга сафар қилди.

Олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Кобулга борган Польша президенти афғонистонлик ҳамкасби Ҳамид Карзай билан учрашиб, хавфсизликка оид масалаларни муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг Леҳ Качинский август ойида ўтказилажак сайловлар арафасида хавфсизликни таъминлаш учун Польша ҳукумати мамлакатдаги ўз ҳарбийлари сонини 20 фоизга оширишини эълон қилди.

Хабарларга кўра, Афғонистондаги халқаро кучлар сафида ҳозирда польшалик 1600 аскар хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG