Линклар

Президентнинг армияси

  • Сарвар Усмон

2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказига чиққан намойишчиларнинг айнан президент армияси томонидан ўққа тутилганини кўпчилик унутмаган бўлса керак.

2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказига чиққан намойишчиларнинг айнан президент армияси томонидан ўққа тутилганини кўпчилик унутмаган бўлса керак.

Глобал иқтисодий бўҳрон вазиятида¸ дунëнинг аксар ҳукуматлари ўз ҳарбий харажатларини камайтиришга уринаëтган бўлса¸ Тошкент бунинг аксини қилаëтган кўринади. Бунинг сабаби эса¸ таҳлилчиларга кўра¸ сиëсий тузум табиатига бориб тақалади.

"Ўзбекистон жорий йилда мудофаа учун 1,2 миллиард доллар ёки ички ялпи маҳсулотнинг 3,4 фоизини сарфлайди".

"Ўзбекистон армиясида 70 минг аскар ва зобит хизмат қилади ва уларнинг мутлақ кўпчилиги рус тилида сўзлашувчилардир".

Бу маълумотларни Россияда чиқадиган "ВПК" ("Военно-промышленный курьер") газетасининг 8 апрел сонида эълон қилинган мақоладан олдик.

Мақола "Ўзбекистон ўзининг жанговар потенциалини кучайтирмоқда" деб номланади.

Сарлавҳага чиқарилган бундай кучайтиришга бугун қандай эҳтиëж бор?

Бу саволни биз ўзбекистонлик ва россиялик таҳлилчиларга бердик. Уларнинг бу масаладаги жавоблари олдинда.

Ҳозир эса, ҳарбий харажатлар масаласи.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси Қобилбек Каримбеков ҳарбий харажатларга оид аниқ рақамлар тўғрисидаги маълумотларга эга эмаслигини билдирар экан, мана бундай деди:

- Унақа маълумот менда йўқ. Ўзбекистонимизда 1995 йилда ҳарбий доктрина қабул қилинган. Шу доктринага биноан мудофаа характерига эга¸ бировларга таҳдид солмайдиган¸ тинчлик мақсадидаги армиямиз бор¸ деди Қобилбек Каримбеков.

Ҳарбий масалалар бўйича москвалик мустақил эксперт Павел Фельгенгауэр "ВПК"да эълон қилинган мақола муаллифини шахсан танишини ва келтирган маълумотларга ишонишини билдирди.

"ВПК" нашрига кўра, ҳарбий харажатларининг ички ялпи маҳсулотга нисбати жиҳатидан Ўзбекистон постсовет давлатлар орасида Грузия ва Арманистондан кейин учинчи ўринда туради.

Россиянинг бошқа бир нашри "Независимая газета" 2008 йил, 23 январда эълон қилган маълумотларга кўра эса, Ўзбекистон бу масалада Грузиядан кейин иккинчи ўриндадир.

Қиёслаш учун баъзи рақамлар: Грузиянинг 2008 йилги ҳарбий харажатлари мамлакат ички ялпи маҳсулотининг 4,95 фоизини, Россияники 2,73 фоизини, Қозоғистонники 1,1 фоизини ташкил қилган эди.

Ўзбекистон эса, 2008 йили ички ялпи маҳсулотининг 4 фоизи миқдоридаги ақчани мудофаа мақсадларига йўналтирган.

Бу рақамлардан келиб чиқиладиган бўлса, "ВПК" газетасида эълон қилинган мақоланинг "Ўзбекистон ўзининг жанговар потенциалини кучайтирмоқда", деган сарлавҳаси ўзини тўла оқлайди.

Хўш, нима учун кучайтирмоқда?

Қобилбек Каримбеков фикрича¸ мамлакат армияси жанговар потенциалини кучайтириш “Марказий Осиë барқарорлиги¸ биринчи навбатда¸ Ўзбекистон барқарорлиги учун” керакдир.

Москвалик таҳлилчи Павел Фельгенгауэр эса, масалага кенгроқ ёндошар экан, Тошкентнинг ҳарбий харажатларни кўпайтираётгани сабабларидан бир нечасини санаб ўтди.

- Биринчидан, уруш кетаётган Афғонистон Ўзбекистонга қўшни мамлакатдир.

Иккинчидан, қолган барча қўшнилари билан Ўзбекистоннинг муносабатлари мураккаб.

Учинчидан, Андижонда 2005 йили юз берган воқеалар жорий режимнинг¸ биринчи навбатда¸ айнан қуролли кучларга таянаётганини кўрсатди. Ўшанда Андижондаги норозиликларни "Спецназ" қисмлари бостирган эди.

Шунинг учун ҳам Ислом Каримов қуролли кучларни қандайдир бир катта уруш учун эмас, балки режимни сақлаб туриш учун мустаҳкамлаётгани равшан кўриниб турибди, деди Павел Фельгенгауэр.

Ҳарбий масалалар бўйича москвалик эксперт айтган бу фикр бугунги лавҳамиз мавзуини белгилаб берган мақола – "ВПК" газетасининг 8 апрел кунги сонида ёритилган материалда ҳам деярли айнан келтирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG