Линклар

Кишинëв тинч¸ аммо кескинлик сақланмоқда


Кишинëв марказида чоршанба куни ҳам норозилик намойишлари давом этди.

Кишинëв марказида чоршанба куни ҳам норозилик намойишлари давом этди.

Якшанба кунги парламент сайловларида коммунистлар ғалаба қозонгани ҳақдаги хабар туфайли зўравонликлар бошланиб кетган Молдова пойтахтида чоршанба куни нисбий осойишталик ҳукм сурди.

Сешанба куни мухолифат тарафдорлари Кишинëвдаги президент идораси ва парламент биносини қўлга олганининг эртасига¸ мамлакат полицияси намойишчиларни иккала бинодан ҳам чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

Сайлов натижалари бекор этилишини талаб қилган минглаб намойишчилар ва полиция кучлари ўртасида сешанба куни юзага чиққан тўқнашув оқибатида 40 дан ошиқ одам жароҳатланди¸ юздан ошиқ намойишчи ҳибсга олинди.

Айрим манбаларга кўра¸ саноғи 10 мингдан ошган ва аксарини ëшлар ташкил қилган намойишчилар¸ чоршанба куни яна Кишинëв марказида тўпланганлар.

Президент ва парламент биноси олдидан туриб хабар берган Озодлик мухбирининг айтишича¸ чоршанба кунги намойишлар тинч руҳда ўтган.

- Мен ҳозир президент идорасига кириш зинасида турибман. Атрофда ўнлаб полициячи¸ юзлаб намойишчи бор¸ аммо иккала томон ҳам тинч¸ бир-бирига бақираëтгани йўқ. Парламент биноси йўлнинг нариги тарафида ва у томонда ҳам тинчлик ва деярли полициячи кўзга ташланмайди¸ деб хабар берди куннинг иккинчи ярмида Кишинëвдаги Озодлик мухбири.

Молдова президенти Владимир Воронин¸ сешанба куни юзага чиққан зўравонликлар учун қўшни Руминиядаги муайян кучларни айблади.

Шу муносабат билан президент Руминиянинг мамлакатдаги элчиси персона нон грата – исталмаган шахс дея эълон қилингани¸ Молдованинг Бухарестдаги элчиси эса¸ Кишинëвга чақиртириб олинганини билдирди.

Айни пайтда Воронин¸ Европа иттифоқи аъзоси бўлган Руминияга нисбатан виза режими жорий этилишидан ҳам огоҳлантирди.

Руминия матбуотининг ëзишича¸ Молдова ҳукумати Руминияда ўқиëтган молдован ëшларининг Кишинëвдаги намойишларга қўшилиши олдини олиш учун икки давлат ўртасидаги чегара постларининг аксарини ëпиб қўйган.

Айни пайтда¸ камида 20 та журналистнинг Руминиядан Молдовага ўтишига рухсат берилмаган.

Чоршанба кунги фавқулодда ҳукумат йиғилишида президент Воронин сешанба кунги тартибсизликлар муносабати билан 118 намойишчининг ҳибсга олингани¸ норозилик ташкилотчилари эса¸ хорижга қочиб кетганларини маълум қилди.

Ворониннинг¸ Руминия шаънига билдирган кескин айбловлари¸ маданият ва тил жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган бу икки давлат ўртасидаги кескинликни янги поғонага кўтарди.

2-жаҳон урушидан олдин Руминиянинг таркибий қисми бўлган Молдовадаги 4¸5 миллионлик аҳолининг иккидан уч қисмини этник руминлар ташкил қилади.

Сешанба куни президент идорасини ишғол қилган намойишчилар¸ бино тепасига вақтинча бўлса-да¸ Руминия байроғини тикишга муваффақ бўлдилар.

Ҳозирча президент Ворониннинг Руминияга қўйган айбларини шарҳламаган Молдова мухолифати¸ ўзининг зўравонликка алоқаси борлигини инкор этди.

Мухолифатга кўра¸ тинч намойишнинг зўравонликка айланиши ортида махфий хизмат фитначилари турибди.

Кишинëвдаги зўравонликларни қоралаган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти¸ томонларни босиқликка чақирди.

- Биз зўравонликни¸ хусусан¸ парламент сайловининг эртасига Кишинëвда юзага чиққан тартибсизликларни¸албатта¸ қоралаймиз. Биз мамлакатдаги барча сиëсий кучларни вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун¸ қўлдан келган барча ишни қилишга чақирамиз¸ деди ЕХҲТ нинг Кишинëвдаги идораси матбуот котиби Матти Сидороф.

Сешанба кунги норозилик тадбири¸ парламент сайловларида жами бўлиб 30 фоиз овозга эришган учта мухолифат партияси овозларни қайта санашни талаб қилганидан сўнг бошланди.

Мухолифат¸ коммунистлар бошчилигидаги ҳукуматни овозларни сохталаштирганликда айбламоқда.

Мустақил кузатувчилар ҳам¸ сайлов давомида овоз берувчиларни қўрқитиш ҳолатлари кенг кузатилганини баëн қилдилар.

Бундай даъволарга шарҳ беришни истамаса-да¸ ЕХҲТ Кишинëв ҳукуматини мухолифат шикоятларини жиддий ўрганиб чиқишга чақирди.

Президент сифатидаги иккинчи муддати чоршанба куни ниҳоясига етган президент Воронин¸ янги сайланган парламент янги президентни сайламагунича¸ муваққат президент сифатида ишини давом эттиради.

Ҳозирча Молдова Марказий сайлов комиссиясининг сўнгги қарорини кутаëтган халқаро ҳамжамият бораëтган жараëнга деярли муносабат кўрсатмади.

Аммо Молдованинг айирмачи Трансднистер вилоятида 1000 дан ошиқ қўшинга эга бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги мухолифат даъвосини “мутлақо асоссиз”¸ дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG