Линклар

logo-print

Зилзила қурбонлари сони 260 кишига етди


Италия Бош вазири Сильвио Берлускони душанба куни рўй берган зилзила қурбонлари сони 260 кишига етганини маълум қилди.

Бош вазирнинг билдиришича, қарийиб 17 минг киши махсус барпо қилинган лагерга жойлаштирилган.

Сешанба куни зилзиладан азият чеккан минтақаларда яна кучли ер силкиниши рўй бергани боис қутқарув ишлари бир муддат тўхтаб қолди.

Кеча вайроналар остидан 20 яшар аёл қутқариб олинди. У душанба куни 6,2 баллик зилзилада қулаган қулаган бино остида 40 соатдан ортиқроқ қолиб кетган.

Расмийлар¸ вайроналар тагида тирик одамлар қолгани эҳтимолининг камайиб бораётганини тан олмоқда.
XS
SM
MD
LG