Линклар

Грузияда оммавий намойишлар бошланади


Бугун Тбилисида оммавий намойишларнинг бошланиши кутилмоқда.

Грузия мухолифати президент Михаил Саакашвили истеъфога кетмагунча намойишни давом эттириш ниятида эканини айтмоқда.

Саакашвили 2007 йилнинг ноябрида мухолифат намойишларини куч билан бостирган ва муддатидан аввал президентлик сайловларини ўтказиб ғалаба қозонган эди. Унинг рақиблари сайлов натижалари қалбакилаштирилганини айтиб келади.

Таҳлилчиларга кўра, ўтган йилги Россия-Грузия можароси туфайли Саакашвилининг обрўси анча тушган.

Ўтган ойда расмийлар давлат тўнтаришига оид фитна фош қилингани ва унга мухолифатнинг алоқаси борлигини баён қилган эди.

Мухолифат эса ҳукуматни тухматда айблади.

1. Намойишлар бошланишидан аввал Грузия Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили “Reuters”га берган интервюсида инқилоб рўй беришига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Мухолифат етакчиси Иракли Аласания мухолифатнинг инқилоб қилиш нияти йўқлиги, намойишлардан мақсад грузияликларнинг ҳукуматга бўлган ишончсизлигини намойиш этишдан иборат эканини айтмоқда.
Қўшма Штатлар томонларни намойишлар тинч ўтишини таъминлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG