Линклар

АҚШ кемаси қароқчилар қўлида


Сомали яқинида қароқчилар ҳужумига учраган кеманинг америкаликлардан иборат экипажи кема назоратини қайтариб олди.

Бироқ кема капитани қароқчилар қўлида асир қолмоқда.

Чоршанба куни рўй берган воқеада америкалик денгизчилар биринчи марта қароқчилар ҳужумига учради.

Пентагон воқеа жойига ҳарбий кема юборилганини маълум қилди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон халқаро ҳамжамиятни қароқчилик “офатига” қарши чора кўришга чақирди.

АҚШ байроғи остидаги юк кемаси Кенияга инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётганида қароқчилар ҳружига учради.
XS
SM
MD
LG