Линклар

Эрон музокараларда иштирок этади


Қўшма Штатлар Эроннинг мунозарали ядровий дастурига оид музокараларда бевосита иштирок этадиган бўлди.

Жаҳоннинг олти қудратли давлати иштирокида ўтадиган музокараларга Эрон вакиллари ҳам таклиф қилиниши айтилмоқда.

Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Франция, Германия ва Британиянинг қўшма баёнотида айтилишича, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавер Соланадан Эрон ҳукуматини музокараларга таклиф этиш илтимос қилинади.

Бу баёнот чоршанба куни Лондонда олти давлат вакилларининг сўзлашувларидан кейин қабул қилинди.

Давлат департаменти матбуот вакили Роберт Вуд Обама маъмурияти музокараларда бевосита иштирок этишини баён қилди.

Бундан аввал АҚШ маъмурияти бу каби йиғинларни бепсианд қолдириб келган.
XS
SM
MD
LG